Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи-суғурта қилинувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурталанувчининг мулкий манфаатлари
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Суғурта қопламаси миқдори (суғурта суммаси) Компания томонидан авария сабабларини техник тафтиши тўғрисидаги далолатнома, суғурта ҳодисасининг рўй бериш сабаблари ва вазиятлари, шу жумладан бошқа шахсларга етказилган зарар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган суд қарорлари ва бошқа материалларга асосан аниқланади.
Суғурта қопламаси (суғурта суммаси)ни тўлаш суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммаси доирасида амалга оширилади.
Суғурта қопламаси (суғурта суммаси) бевосита жабрланувчига тўлаб берилади. Зарарни камайтириш харажатларини қоплаш учун тўловлар бевосита Суғурталовчига амалга оширилади. Суғурта қопламаси (суғурта суммаси) тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан сўнг 10 иш куни ичида амалга оширилади.