Хавфли юкларни ташишда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

Чоп этиш версияси

Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Ушбу суғурта Суғурта шартномаси амал қилиш даврида Суғурталовчининг хавфли/ўта хавфли юкни ташиш жараёнида хавфли/ўта хавфли юк таъсири ёки таъсир комбинацияси остида келиб чиққан, учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мулкига етказилган, шу жумладан атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ бўлган зарарни қоплаш бўйича учинчи шахслар томонидан қўйиладиган суғурта даъволарини ҳал этиш билан боғлиқ бўлган Суғурталанувчининг зарарини қоплайди.

Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:

Зарар факти ва суммаси ваколатли органлар (суд қарорлари, давлат назорати органлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, экспертлар ва эксперт комиссиялари хулосалари) томонидан ҳужжатлаштирилган тарзда тасдиқланган бўлиши лозим.

Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта шахсга бир қатор суғурта даъволари бўйича етказилган зарар ҳажми Шартнома бўйича суғурта суммасидан ошса, у ҳолда суғурта қопламаси ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича етказилган Шартнома бўйича суғурта суммасига нисбатан пропорционал равишда тўланади.

Компания томонидан суғурта қопламасини тўлаш Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) банк куни ичида амалга оширилади.