Ишчиларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жамоавий суғурта қилиш

Чоп этиш версияси

Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Суғурталанган шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва меҳнатга лаёқати билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса – Суғурталанган шахснинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда, иш вақтида ишлаб чиқариш жараёнида тўсатдан, қисқа вақт ичида рўй берувчи ҳодиса бўлиб, инсон организмига ташқаридан таъсир ўтказади ва бунинг оқибатида травматик жароҳат, соғлиқнинг  бузилиши, ўлим келиб чиқади.

Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:

Бахтсиз ҳодиса туфайли Суғурталанган шахс томонидан вақтинчалик меҳнат лаёқатининг йўқотилиши ҳолатида, суғурта тўлови моддий даромаднинг пасайиши учун компенсация сифатида бўлиб, меҳнатга лаёқатсизликнинг ҳар бир куни учун, тўхтовсиз даволанишнинг 7-кунидан бошлаб, персонал суғурта суммасининг 0,27 фоизи миқдорида белгиланади ва 90 (тўқсон) кундан ортиқ бўлмаган давр учун амалга оширилади.

Суғурталанган шахсга ногиронлик гуруҳи тайинланса, суғурта тўлови қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- Суғурталанган шахсга I гуруҳ ногиронлик белгиланса – персонал суғурта суммасининг 100 % миқдорида;

- Суғурталанган шахсга II гуруҳ ногиронлик белгиланса – персонал суғурта суммасининг 75 % миқдорида;

- Суғурталанган шахсга III гуруҳ ногиронлик белгиланса – персонал суғурта суммасининг 50 % миқдорида;

Суғурталанган шахснинг ўлими ҳолатида суғурта тўлови  миқдори персонал суғурта суммасининг 100 % ни ташкил қилади.

Компания томонидан Суғурталовчи/Наф олувчига суғурта қопламаси тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.