Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
1. Мулк суғуртаси
2. Учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси
3. Эгалик ҳуқуқи тугатилганлик натижасидаги йўқотишлардан суғурта қилиш
4. Ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ харажатлардан суғурта қилиш.
Мулкни суғурта қилиш бўйича суғурта ҳодисаси қуйидагилар ҳисобланади:
- Шартномада кўрсатилган суғурталанган мулкнинг ҳар қандай бевосита, тасодифий, жисмоний зарарланиши, талофат етиши, йўқотилиши ёки вайрон бўлиши
Учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси бўйича суғурта ҳодисаси қуйидагилар ҳисобланади:
Суғурта даври ичида мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш натижасида учинчи шахсларнинг мулки ва/ёки ҳаётига етказилган зарар учун Суғурталовчининг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши.
Эгалик ҳуқуқи тугатилганлик натижасидаги йўқотишлардан суғурта қилиш бўйича суғурта ҳодисаси қуйидагилар ҳисобланади:
- Суғурта даври ичида Суғурталовчининг мулкка бўлган ҳуқуқи тугатилиши натижасида мулкнинг йўқотилиши, бунинг натижасида Компаниянинг Наф олувчига суғурта қопламасини тўлаш мажбурияти юзага келади.
Ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ харажатлардан суғурта қилишда суғурта ҳодисаси қуйидагилар ҳисобланади:
Суғурталовчининг ҳуқуқий ҳимояси билан боғлиқ харажатлар натижасида Суғурталовчининг мулкий манфаатларига зарар етказилиши.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Мулкнинг нобуд бўлиши ёхуд унга талофат етганда – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин Шартномада кўрсатилган суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда, франшиза суммасини чиқариб ташлаган ҳолда.
Тиклаш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
- таъмирлаш (тиклаш) учун материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;
- таъмирлаш учун иш ҳақи тўлови;
- материалларни таъмирлаш жойига етказиб келтириш ва суғурталанган мулкни бевосита суғурта ҳодисаси рўй бергунга қадар бўлган ҳолатга келтириш мақсадида тиклаш учун зарур бўлган бошқа харажатлар.
Учинчи шахслар олдида жавобгарлик юзага келганда – ҳакамлик келишуви ёхуд суд қарорида белгиланган суммада
Эгалик ҳуқуқи тугатилганлик натижасида мулк йўқотилганда:
- мулкка эгалик ҳуқуқини Суғурталовчи номига қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар
- мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи йўқотилган тақдирда уни тўлиқ тиклашнинг имконияти бўлмаган ҳолда – кўрилган зарар ҳажмида, лекин суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда.
Ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ харажатларда:
- суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари;
- суд томонидан тайинланган ҳолда ўтказилган экспертизалар учун тўланиши лозим бўлган суммалар;
- гувоҳларни чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш харажатлари – агар булар Суғурталовчига суд томонидан юкланган ҳамда Компания билан ёзма равишда келишилган бўлса;
- Суғурталанувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар учун адвокатга сарфланган харажатлар;
- экспертларга, гувоҳларга ва таржимонларга уларнинг хизматлари ва судга келиб-кетиши учун сарфларган харажатлари учун тўланиши лозим бўлган суммалар, агар улар Суғурталовчи томонидан Компания билан ёзма равишда келишилган ҳолда ёлланган бўлса ҳамда бу мажбуриятлар уларнинг хизмат мажбуриятларига сирасига кирмаса;
- ишни судда кўриб чиқилиши муносабати билан тўланадиган давлат божи, агар у суд томонидан Суғурталовчи зиммасига юкланган бўлса.
Компания томонидан Суғурталовчи/Наф олувчига суғурта қопламаси тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.