Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Моддий зарар: Компания суғуртанинг амал қилиш даврида суғурта жойида қурилиш ишларини олиб боришдаги мол-мулка зарар етказилиши ҳолатида Суғурталовчининг мулкий манфаатларини барча қалтисликлардан суғурта ҳимояси билан таъминлайди.
Учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги:
Компания суғуртанинг амал қилиш даврида суғурта жойида ёки унга бевосита ёндош бўлган жойда қурилиш ёки монтаж ишларини ўтказиш билан боғлиқ ҳолда учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига етказилган зарарлар учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ Суғурталовчининг жавобгарлиги юзага келиш ҳолатида Суғурталовчининг мулкий манфаатларини суғурта ҳимояси билан таъминлайди.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
а) мулкнинг нобуд бўлиши (йўқотилиши)да – Суғурта шартномасини тузиш санасидаги мулкнинг ҳақиқий қийматида, франшизани чиқариб ташлаган ҳолда, мулкнинг зилзила, вулқон отилиши, цунами, бўрон, циклон, сув тошиши, сув кўтарилиши, ер кўчиши қалтисликлари натижасида нобуд бўлиши (йўқотилиши) ҳолатлари бундан истисно.
б) мулкка зарар етганда – франшизани чиқариб ташлагандаги тиклаш ишлари миқдорида, лекин суғурта суммасидан кўп эмас, мулкнинг зилзила, вулқон отилиши, цунами, бўрон, циклон, сув тошиши, сув кўтарилиши, ер кўчиши қалтисликлари натижасида нобуд бўлиши (йўқотилиши) ҳолатлари бундан истисно.
Мулкка зилзила, вулқон отилиши, цунами, бўрон, циклон, сув тошиши, сув кўтарилиши, ер кўчиши натижасида нобуд бўлиши (йўқотилиши) ҳолатларида Шартномада кўрсатилган тегишли қалтислик бўйича қоплаб бериш лимитлари ва франшиза қўлланилади.
Тиклаш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) таъмирлаш (тиклаш) учун материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;
б) таъмирлаш учун иш ҳақи тўлови;
в) материалларни таъмирлаш жойига етказиб келтириш ва суғурталанган мулкни бевосита суғурта ҳодисаси рўй бергунга қадар бўлган ҳолатга келтириш мақсадида тиклаш учун зарур бўлган бошқа харажатлар.
Суғурталовчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашда суғурта қопламаси Компания томонидан суғурта даъвосини кўриб чиқиш жараёнида белгиланган зарар ҳажмида тўланади, лекин суғурта суммасидан юқори бўлмаган миқдорда.
Компания томонидан Суғурталовчи/Наф олувчига суғурта қопламасини тўлаш Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандагн кейин 15 (ўн беш) банк куни ичида амалга оширилади.