Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги 532-сонли қарорига мувофиқ Компания қуйидаги суғурта ҳимоясини тақдим қилади:
Бевосита қуйидаги қалтисликлардан моддий зарар етиш ҳолатида Суғурталанувчи (Наф олувчи)нинг мулкий манфаатлари:
а) ёнғин, яшин уриши, портлаш, учиш аппаратларининг қулаши, ўз-ўзидан ёниш;
б) ўғирлаш ва учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари;
в) сув босиши ва сел келиши, трубаларнинг ёрилиши, бўрон, довул;
г) зилзила, сел, кўчки, ер кўчиши, ер ўпирилиши;
д) қисқа туташув, кучланиш ошиши, электр ёйлари;
е) машина ва механизмлар, қурилиш материаллари ва конструкцияларининг қулаши;
ж) масъулиятсизлик билан нуқсонли материаллардан ва конструкциялардан фойдаланиш оқибатида етган зарар.
Суғурталовчи қуйидагилар учун фуқаролик жавобгарлигига эга бўлган ҳолатлардаги Суғурталовчининг мулкий манфаатлари:
а) учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига зарар етказилиши;
б) суғурта амал қилиш даврида суғурталанган шахслар томонидан шартномага кўра қурилиш майдонининг ўзида ёки унга бевосита ёндош бўлган жойда қурилиш ёки монтаж ишларини ўтказиш билан боғлиқ ҳолда учинчи шахсларнинг мулкига етказилган зарарлар ёки шикастлар.
Ихтиёрий турдаги хизматлар