Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурталовчининг/Наф олувчининг суғурталанган транспорт воситаси (ТВ)га эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилишда, Шартномада кўрсатиб ўтилган қалтисликларнинг бевосита рўй бериши оқибатидаги суғурта ҳодисаси рўй бериши натижасида ТВга етказилган зарар билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.
Суғурта қалтисликлари
1. Транспорт воситасининг нобуд бўлиши ёки унга зиён етиши
Суғурта даври ичида, суғурталаш ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси, ёнғин, портлаш, предметларнинг урилиши, табиий офатлар ва учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида суғурталанган ТВнинг нобуд бўлиши ёки унга зиён етиши.
2. Учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги
Суғурта даври ичида, суғурталаш ҳудудида суғурталанган ТВдан фойдаланиш натижасида учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мулкига етказилган зарар учун Суғурталанувчининг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши.
3. Ҳайдовчи ва йўловчилар билан бахтсиз ҳодиса рўй бериши
Суғурта даври ичида, суғурталаш ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси руй берган вақтида ТВ ичида бўлган йўловчилар ва ҳайдовчига тан жароҳати етиши.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
ТВ нобуд бўлганда ёки у ўғирланганда – етказилган зарар ҳажмида, лекин Шартномада кўрсатилган суғурта суммасидан кўп эмас, белгиланган шартсиз франшиза суммасини чиқариб ташлаган ҳолда.
ТВга зарар етганда – Компания ТВни таъмирлаб бериш ёки ваколатли эксперт ташкилоти томонидан тузилган тикловчи таъмирлаш ишларини ўтказиш учун наряд-буюртма/калькуляциядаги, лекин суғурта суммасидан катта бўлмаган маблағни тўлаб бериш ҳуқуқига эга.
Компания шунингдек қуйидаги харажатларни қоплаб беради:
Суғурта ҳодисаси туфайли юзага келган ва лицензияга эга бўлган ваколатли эксперт ташкилоти томонидан ҳужжатлаштирилган тарзда тасдиқланган, ТВни таъмирлаш жараёнида аниқланган яширин шикастларни бартараф этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар.
Учинчи шахсларга тан жароҳатлари ва/ёки моддий зарар етказилиши ҳолларида – Суғурталовчи томонидан учинчи шахсларга етказилган тан жароҳатлари ва/ёки моддий зарар ҳажмида (ёки Суғурталовчига суд қарори билан белгиланган суммада), лекин Шартномада кўрсатилган суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда.
Ҳайдовчи ва йўловчилар томонидан тан жароҳатлари олинган ҳолларда суғурта тўлови қуйидаги нисбатда амалга оширилади:
- соғлиқнинг қисқа муддатли бузилишига ёки унчалик оғир бўлмаган, меҳнат лаёқатини барқарор йўқотилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари учун – 10%
- ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари учун - 40%;
- оғир тан жарохатлари учун - 80%;
- ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ўлими ҳолатида - 100%.
Компания томонидан суғурта қопламасини тўлаш Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) кун ичида Суғурталовчи/ҳайдовчи/йўловчи/Наф олувчининг ҳисоб-рақамига пул ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.