Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурта ҳодисаси рўй берганда зарар етиши мумкин бўлган мулк – лизинг объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф этиш билан боғлиқ Суғурталовчининг мулкий манфаатлари.
Суғурта шартномасига кўра Компания Шартномада кўрсатилган мулкни Бевосита қуйидаги қалтисликлар рўй берганда юзага келган суғурта ҳодисасидан суғурта ҳимояси билан таъминлайди: сув босиши, бўрон, довул, жала, дўл, мўл қор ёғиши, ер чўкиши, ер кўчиши, сел, яшин уриши, зилзила, ёнғин, портлаш, бузиб қилинган ўғирлик, учинчи шахсларни қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлари.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
а) мулк тўлиқ ёки қисман нобуд бўлганда (йўқотилганда) – ушбу мулкнинг суғурта ҳодисаси рўй белган санадаги ҳақиқий қийматида, лекин суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда;
б) суғурталанган мулкнинг барчаси ёки бир қисмига зарар етганда – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин мулкнинг ҳар бир қисмининг суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда.
Тиклаш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) таъмирлаш (тиклаш) учун материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;
б) таъмирлаш учун иш ҳақи тўлови;
в) материалларни таъмирлаш жойига етказиб келтириш харажатлари ҳамда суғурталанган мулкни бевосита суғурта ҳодисаси рўй беришидан олдинги ҳолатига тиклаш учун зарур бўлган харажатлар.
Компания томонидан Суғурталовчи/Наф олувчига суғурта қопламаси тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.