Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Ўз профессионал фаолиятини амалга ошириш жараёнида йўл қуйилган, қасддан қилинмаган ва олдиндан айтиш мумкин бўлмаган характердаги Суғурталовчининг ҳар қандай ҳақиқий ва тасдиқланган эҳтиётсизлиги, хатоси ёки янглишиши туфайли етказилган зарарлар учун юзага келган, шартнома амал қилиши ҳамда кутиш даврида Суғурталовчи зиммасига қўйилган ва у томонидан Мижознинг Компанияга қўйган талаблари натижасида Суғурталовчи юридик жиҳатдан қоплаб бериши шарт бўлган Суғурталовчининг мулкий манфаатлари.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Зарар факти ва суммаси ваколатли органлар (суд қарорлари, давлат назорати органлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, экспертлар ва эксперт комиссиялари хулосалари) томонидан ҳужжатлаштирилган тарзда тасдиқланган бўлиши лозим.
Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта шахсга бир қатор суғурта даъволари бўйича етказилган зарар ҳажми Шартнома бўйича суғурта суммасидан ошса, у ҳолда суғурта қопламаси ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича етказилган Шартнома бўйича суғурта суммасига нисбатан пропорционал равишда тўланади.
Компания томонидан суғурта қопламасини тўлаш Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) банк куни ичида амалга оширилади.