Суд бошқарувчиси (вақтинчалик бошқарувчи, санацияловчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, ликвидация бошқарувчиси) –банкротлик процедураларини ўтказиш учун хўжалик суди томонидан тайинланадиган шахс.
Суғурта ҳодисаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасига мувофиқ зиммасига юклатилган суд бошқарувчиси мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишлича бўлмаган тарзда бажариш натижасида Наф олувчига етказилган зарарни қоплаш бўйича жавобгарликнинг юзага келиши.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Компания томонидан рўй берган воқеа Суғурта ҳодисаси деб тан олинган ҳолда, ҳакамлик келишуви ёхуд суд қарорида кўрсатилган сумма суғурта қопламаси сифатида тўлаб берилиши лозим бўлган сумма деб белгиланади.
Компания томонидан суғурта қопламасини тўлаш Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) банк куни ичида амалга оширилади.