Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги юзага келган чоғдаги мулкий манфаатлари.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Ташувчининнг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар учун қоплама миқдори тўловлар жадвалига мувофиқ белгиланади.
Ташувчининнг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича йўловчининг мулкига етказилган зарар қуйидаги тартибда аниқланади:
- йўловни мулки йўқолиши ёки етишмаслиги – йўқтилган ёки етишмаётган мулк қиймати миқдорида;
- йўловни мулкига зарар етганда (бузилганда) – мулкнинг пасайган қиймати миқдорида, зарарланган (бузилган) мулкни тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда – унинг қиймати миқдорида;
- ташувга топширилганда нархи эълон қилинган йўловчи мулки йўқотилганда – йўқотилган мулкнинг эълон қилинган нархи миқдорида;
- йўловчининг йўқотилган, етишмаётган ёки зарар етган (бузилган) мулкининг қийматини аниқлашнинг имконияти бўлмаган ҳолда - йўқотилган, етишмаётган ёки зарар етган (бузилган) мулкнинг ҳар бир килограмми учун ташувчининнг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича йигирма беш доллар эквивалентидаги сумма миқдорида.
Суғурта қопламаси бевосита жабрланувчига ёки Наф олувчига Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда тўлаб берилади.