Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурта шартномаси амал қилиш даврида Суғурталовчининг учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мулкига зарар етказганлиги учун қоплама тўлаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги юзага келгандаги мулкий манфаатлари.
Суғурта ҳодисаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Суғурта шартномаси амал қилиш даврида Суғурталовчининг суғурталанган фаолиятни амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган ёки товарнинг конструктив, ишлаб чиқариш, рецептурага оид нуқсонлари натижасида, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мулкининг хавфсизлигини таъминлай олмайдиган материаллар, жиҳозлар, ускуналар, асбоблар, мосламалар ёки бошқа воситалардан фойдаланиш оқибатида учинчи шахсларга етказилган Тасодифий ва кўзда тутилмаган характердаги зарар учун фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Суғурта қопламаси Компания томонидан суғурта даъвосини кўриб чиқиш жараёнида аниқланган зарар ҳажмида, лекин Шартномада кўрсатилган суғурта суммасидан баланд бўлмаган миқдорда тўлаб берилади.
Суғурта қопламаси Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кундан кейин 15 (ўн беш) кун мобайнида Компания томонидан Суғурталовчининг ёки Наф олувчинигн ҳисобрақамига (томонларнинг келишувига кўра) пул ўтказиш йўли билан тўлаб берилади.