Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурта даври ичида учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мулкига етказилган зарар учун Суғурталовчининг ёки Суғурталанган шахснинг суд томонидан тасдиқланган жавобгарлиги юзага келиши натижасидаги Суғурталовчининг мулкий манфаатлари бўлиб, ушбу ҳодиса натижасида Компаниянинг Суғурталовчига ёки учинчи шахсларга суғурта қопламасини тўлаб бериш мажбурияти юзага келади.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Суғурта қопламаси Компания томонидан суғурта даъвосини кўриб чиқиш жараёнида белгиланган зарар ҳажмида тўланади, лекин суғурта суммасидан юқори бўлмаган миқдорда.
Компания томонидан Суғурталовчига/учинчи шахсларга суғурта қопламасини тўлаш Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) банк куни ичида амалга оширилади.