Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
1-Секция бўйича. Мулкни барча қалтисликлардан суғурталаш
Компания Суғурталовчи/Наф олувчининг мулкий манфаатлари бўйича мол-мулкка ҳар қандай бевосита кутилмаган тасодифий жисмоний зарарланиши, талофат етиши, йўқотилиши ёки бузилишидан суғурта ҳимоясини тақдим қилади.
2-Секция бўйича. Асбоб-ускуна (жиҳоз)ларни бузилиб қолишидан суғурталаш
Мазкур бўлимга кўра, Шартномада кўрсатилган асбоб-ускуна (жиҳоз) Суғурта жойида бўлганида, қуйиш вақтидаги ёки материал нуқсонлари, лойиҳадаги хатолик, ишлаб чиқаришдаги брак ёки сифатсиз монтаж, малакасиз фойдаланиш, етарлича бўлмаган тажриба, эҳтиётсизлик, қозонхоналарда сувнинг етарли эмаслиги, жисмоний портлаш, марказдан қочма кучлар таъсирида йиртилиб (ёрилиб) кетиш, қисқа туташув, токлар таъсири ёки бошқа сабабларга кўра содир бўлувчи, уни таъмирлаш ёки алмаштиришни талаб қилувчи кутилмаган ва тўсатдан моддий зарар етиши ёки унинг нобуд бўлиши,
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Етган зарар, бузилишлар ва шикастлар Шартнома доирасида қуйидаги тартибда қопланади:
Мулкни суғурта қилганда:
а) мулк йўқотилганда (тўлиқ нобуд бўлганда) – зарарланган мулкнинг суғурта ҳодисаси рўй белган санадаги ҳақиқий қийматида, лекин суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда;
б) мулкка зарар етиши (қисман бузилиши)да – тиклаш харажатлари қийматида, лекин суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда;
Тиклаш харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) таъмирлаш (тиклаш) учун материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;
б) таъмирлаш ишлари ҳақини тўлаш харажатлари;
Асбоб-ускуна (жиҳоз)ларни бузилишдан суғурталашда:
а) асбоб-ускуна (жиҳоз) йўқотилганда (тўлиқ нобуд бўлганда) - зарарланган мулкнинг суғурта ҳодисаси рўй белган санадаги ҳақиқий қийматида, лекин суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда. Ҳақиқий қиймат маълум бир Мол-мулк учун қўлланиладиган, уни тиклаш қийматидан тегишли амортизация қийматини айириб ташлаш йўли билан аниқланади;
б) асбоб-ускуна (жиҳоз)га зарар етганда (қисман бузилганда) - тиклаш харажатлари қийматида, лекин суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда. Тиклаш қиймати - асбоб-ускуна (жиҳоз)ни ҳолати шунга тенг бўлган шундай асбоб-ускуна (жиҳоз)га алмаштириш бўйича харажатларни англатади.
Тиклаш харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) таъмирлаш (тиклаш) учун зарур бўлган материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;
б) таъмирлаш учун иш ҳақи тўлови;
в) материалларни таъмирлаш жойига етказиб келтириш ва суғурталанган асбоб-ускуна (жиҳоз)ни бевосита суғурта ҳодисаси рўй бергунга қадар бўлган ҳолатига қайтариш учун зарур бўлган харажатлар
Компания томонидан Суғурталовчи/Наф олувчига суғурта қопламасини тўлаш Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) банк куни ичида амалга оширилади.