Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурталовчининг юкларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва идора қилиш билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.
Суғурта шартномаси қуйидаги шартларда тузилади:
«Барча қалтисликларга жавобгарлик билан», унга кўра, қуйилагилар қопланиши кўзда тутилади:
- юкнинг барчаси ёки бир қисми зарарланиши ёки тўлиқ нобуд бўлиши;
- умумий авария бўйича зарарлар, харажатлар ва бадаллар;
- юкни қутқариш, зарарни камайтириш ва зарар миқдорини аниқлаш бўйича барча зарурий ва мақсадга йўналтирилган равишда амалга оширилган харажатлар.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Шартнома доирасида юкга етган зарар, унинг нобуд бўлиши (йўқотилиши) қуйидаги тартибда қопланади:
а) юкнинг барчаси ёки бир қисми тўлиқ нобуд бўлиши (йўқотилиши)да – Суғурталанувчи томонидан кўрилган зарар ҳажмида, лекин суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда.
б) юкнинг барчаси ёки бир қисмига зарар етганда – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда.
Тиклаш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) таъмирлаш (тиклаш) учун зарур бўлган материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;
б) таъмирлаш бўйича ишлар ҳақини тўлаш учун;
в) таъмирлаш жойига материалларни етказиб келтириш харажатлари ва суғурталанган юкни бевосита суғурта ҳодисаси рўй бергунга қадар бўлган ҳолатига қайтариб тиклаш учун зарур бўлган бошқа харажатлар.