Ҳар қандай иш берувчи меҳнат хавфсизлиги юзасидан ўз ходимининг меҳнат фаолияти давомида ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш учун жавобгардир. Ушбу тартиб ва қоидалар 16.04.2009 йилдаги ЎРҚ-210-сонли “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” тўғрисидаги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2009 йилдаги 177-сонли “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори билан тасдиқланган.
Ушбу тартибларга кўра, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш вақтида майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши юз берса,иш берувчи унга етказилган зарарни моддий ёрдам кўринишида қоплаб бериши кўзда тутилган, яъни етказилган зарарга суғурта товони тўлаб берилади.
Иш берувчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини фақатгина махсус лицензияси бўлган суғурта ташкилотлари билан туза олади.Жумладан, “Ўзбекинвест” экспорт – импорт суғурта компанияси” АЖ ушбу лицензияга эгадир.
“Ўзбекинвест”ЭИСК”АЖнинг Корпоратив мижозлар билан ишлаш ва ҳудудий ривожлантириш департаменти бош менежери С.Мирзоевнинг берган маълумотларига кўра ,2021 йилнинг 7 ойи давомида компаниямиз “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” бўйича юридик шахслар билан 4 300 дан ортиқ суғурта шартномасини тузган ва 9,8 трлн. сўмлик суғурта ҳимоясини тақдим этган. Ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида компанияга келиб тушган суғурта даъволари бўйича 54 та содир бўлган суғурта ҳодисалари юзасидан 8 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.Ушбу суғурта қопламалари ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши сабабли меҳнат қобилиятини турғун йўқотиши, касб касалликларига чалиниши ёки вафот этиши қайд этилганда тўланган. Бу эса ўз навбатида, боқувчисини йўқотган оилалар ва ногирон бўлиб қолган инсонлар саломатлигини тикланиши учун тўлаб берилган моддий ёрдам маблағлари ҳисобланади.
Компания Ахборот хизмати матбуот котиби М.Шукурова. 18.08.2021й