9-16 апрел давомида "Ўзбекинвест" 849,8 миллион сўм суғурта товонларини тўлаб берди.

Чоп этиш версияси
19.04.2021

Суғурта товонларининг аксарият қисми мажбурий автосуғурта бўйича тўлаб берилди: мижозларимизга учинчи шахсларнинг мулки ва ҳаётига етказилган 756,7 миллион сўмлик зарарни қоплаб бердик.

Ҳарбий хизматчилар ва солиқ давлат органлари ходимларига 45,2 млн сўм тўлаб берилди.

Бундан ташқари 31,5 миллион сўм COVID-19га чалинган юртдошларимизга компенсация сифатида тўлаб берилди.

Саволларингиз борми? Бизнинг туну-кун ишловчи қўнғироқлар марказимизга мурожаат қилинг: 71 207 60 00

Барча суғурта турлари онлайн: www.insurance.uz