Мажбурий суғурта ҳақида

Чоп этиш версияси
09.01.2023

Мажбурий суғурта давлат томонидан белгиланган суғурта шаклларидан бири бўлиб, қонун билан белгиланган шартларга биноан, суғурта ташкилотлари томонидан ўтказилади.
Аҳолининг шахсий транспорт воситаларига эга қисми бу суғурта полисини ДАН ходимлари томонидан талаб қилингани учун сотиб олишади ва бу билан "...ўз машинамни суғурталадим" деб ўйлашади. Афсуски, бу хато тушунча.
Автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилувчи МАЖБУРИЙ суғурта, эътибор беринг, ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ СУҒУРТА ҚИЛАДИ.
Мисол: Сиз уловингизни бошқариб кетяпсиз ва кутилмаганда, бошқа бир транспорт воситасига шикаст етказдингиз. Сиз шу транспортнинг эгаси олдида жавобгар ҳисобланасиз ва сизга мажбурий суғурта полисни расмийлаштириб берган суғурта компанияси сизнинг фуқаролик жавобгарлигингизни суғурта тўлови орқали қоплаб беради. Яъни, тўлов - Сиз шикаст етказган транспорт эгасига берилади, Сиз эса уловингизнинг шикастланган қисмини ўзингиз таъмирлашингиз керак бўлади.