Коррупцияга қарши кураш - Ватан тараққиётининг кафолатидир!

Чоп этиш версияси
16.09.2022

Ушбу ҳужжат билан яқиндан таништириш учун “Суғурта мактаби” ва “Коррупцияга қарши ички назорат ва хавфсизликни таъминлаш” Департаменти билан ҳамкорликда бугун, 16 сентябрь куни, “Ўзбекинвест”нинг Бош офис таркибий тузилмалари, ҳудудий филиаллар раҳбарлари ва ходимлари учун онлайн тарзда вебинар ўтказилди. Унда ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда юз бериши мумкин бўлган коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, жамиятнинг аҳолига хизмат кўрсатишда юзага келиши мумкин бўлган коррупция омилларига қарши курашиш ҳамда агар ходим ана шундай истисно холатлардан воқиф бўлса, буни тегишли тизим вакилига маълумот бериш зарурлиги уқтирилди.