“Ўзбекинвест” компаниясида “Актуар фаолиятининг фанлараро хусусияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
02.02.2024

Жорий йилнинг 2 февраль куни “Ўзбекинвест” компанияси Бош офисида Профессионал актуарлар уюшмаси (Россия) билан ҳамкорликда “Актуар фаолиятининг фанлараро хусусияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинар маърузачиси Россиядаги етакчи актуарлардан бири, Олий Иқтисодиёт мактаби Ижтимоий сиёсат институти илмий ходими Д.В.Помазкин бўлди.

Семинарда сўзга чиққан “Ўзбекинвест” компанияси Бош директори Р.Азимов суғурта компаниянинг молиявий барқарорлигида актуар ҳисоб-китобларнинг муҳимлигини таъкидлади.

Семинар давомида компания ходимлари актуар фаолиятнинг функцияларининг математик статистика ва эҳтимоллар назариясидаги қўллаш соҳалари: суғурта фаолияти, давлат бошқаруви, молия ва банк фаолияти кабилар билан танишдилар.

Шунингдек, ушбу семинар и.ф.н. Помазкин Д.В. ва “Ўзбекинвест” компанияси ўртасидаги самарали касбий ҳамкорликнинг бошланиши эканлиги таъкидланди.