Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик билан самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли «Очиқ эшиклар куни» тадбирини ташкил этди. Ушбу тадбир компаниянинг юқори даражадаги корпоратив бошқарув тамойилларига содиқлигини намойиш этади.
Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ходимлари, тегишли давлат органлари мутахассислари, етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, таниқли блогерлар, талабалар, шунингдек компания жамоаси иштирок этди.
Тадбир интерактив форматда ўтди. Расмий чиқишлар билан бир қаторда очиқ мунозаралар, мавзули сессиялар ва иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар тақдим этилди.
Компания вакиллари коррупциявий хатарларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот беришди. Жумладан, ички назорат механизмлари ва комплаенс-процедуралар жорий этилган, «Коррупцияга қарши ишонч телефони» фаолият юритади, ходимлардан манфаатлар тўқнашувини аниқлаш юзасидан йиллик декларациялар олинади ва таҳлил қилинади. Таҳлил натижасида аниқланган ҳолатлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ўз ичига олган маълумот компанянинг “Одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этилади. Ходимлар орасида коррупсига қарши кураш бўйича семинар тренинглар ўтказилади. Суғурта жараёнларини рақамлаштириш ишлари жадаллаштилмоқда. Шу орқали потенциал хатарлар камайтирилиб, ички процедураларнинг шаффофлиги оширилмоқда.
Иштирокчилар компания мутахассислари билан юзма-юз мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар. Блогерлар ва журналистлар компаниянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган «Коррупцияга қарши курашиш» бўлимини шакллантириш ва янгилаш тартиби, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш механизмлари, ички текширувлар бўйича очиқлик даражаси ва компаниянинг аксилкоррупцион жараёнларни рақамлаштириш бўйича миллий лойиҳаларда иштироки ҳақида саволлар бердилар. Компания вакиллари барча саволларга батафсил изоҳ бериб, маълумотларнинг очиқлиги компаниянинг стратегик устуворликларидан бири эканини таъкидлади.
Шунингдек, ходимлар суғурта фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни камайтириш бўйича амалий таклифларини тақдим этдилар. Бу таклифлар мижозлар учун қўшимча электрон хизматлар яратиш, божхона ва суғурта қонунчилигидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш орқали ҳуқуқий базани такомиллаштириш, зарарларни қоплаш жараёнини кучайтирилган назорат остига олиш, автоматлаштирилган таҳлилий тизимларни жорий этиш ва ички аудитни хатарларни баҳолаш тамойили асосида кенгайтиришни ўз ичига олади. Ушбу ташаббуслар ваколатли органлар вакиллари томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ва суғурта бозоридаги шаффофликни оширишда муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир фикр алмашинуви, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва компаниянинг коррупцияга қарши очиқ позициясини намойиш этиш учун муҳим платформа бўлди. «Очиқ эшиклар куни» компаниянинг очиқлик ва шаффофлик сиёсатини изчил давом эттириш, жамоатчилик ва экспертлар билан самарали мулоқотни ривожлантириш, ички назорат механизмларини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши миллий дастурларда фаол иштирок этиш ва антикоррупцион маданиятни корпоратив фаолиятнинг доимий қисмига айлантиришга содиқлигини тасдиқлайди.
Компания келгусида шундай учрашувлар форматини кенгайтиришни, жумладан тренинглар, маслаҳат сессиялари ва профиль ташкилотлар билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг коррупциявий ҳолатлар бўйича хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари:
Ishonch telefoni : +998 78 120 03 61
E-mail: antikorrupsiya@uzbekinvest.uz
Telegram: @Uzbekinvest_ichkinazoratbot
uzbekinvest.uz.
