Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг янги ўринбосари АОКА жамоасига таништирилди.

Чоп этиш версияси
08.05.2022

Ушбу лавозимга Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Улуғбек Ахмадович Азамов тайинланди. У бунгача туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У.Азамов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Буюк Британиядаги Суррей университетини тамомлаган, турли йилларда БМТ Тараққиёт дастури доирасида фаолият юритган, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлган.

Агентлик директорининг янги ўринбосари халқаро ҳамкорлик, таҳлилий таъминот ва матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади.