Давлат хизматига очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш жараёнлари ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатилмоқда

Чоп этиш версияси
07.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини интернет тармоғи орқали онлайн эфирга узатиш тартиби тест режимида йўлга қўйилди.

Telegram тармоғи орқали давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бўлинмаларидаги мавжуд вакант лавозимлар, танлов жараёнлари ҳамда ғолиблари ҳақида маълумотлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

Компанинг Ахборот хизмати томонидан тавсия этилди