14 январ - Ватан ҳимоячилари куни!

Чоп этиш версияси
14.01.2021

Азиз юртдошлар, ҳарбийлар, оталар, ака ва укалар

 

"Ўзбекинвест" суғурта компанияси номидан бугун сизларни 14-январ - Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод етамиз. Барчангизга Ватанимизни тинчлиги йўлида туну-кун тиним билмай, халқимизни, фарзандларимизни ҳимоя қилиб келаётганингиз учун миннатдормиз. Сизлар борсизки, юртимизда осойишталик, осмонимиз мусаффо, тунларимиз ором, кундузлари эса хотиржаммиз.

 

Ушбу улуғ байрамда ҳарбийларимиз ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини, ҳамда оталаримизни, ака ва укаларимизни чин юракдан табриклаб қоламиз!