16.08.2024
14-16 август кунлари “Ўзбекинвест” компаниясининг Бош офисида онлайн корпоратив база - ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (eais.uzbekinvest.uz)нинг дастурий ечимлари бўйича амалий ўқув семинар ташкил этилди.
Иштирокчилар – компаниянинг онлайн электрон базасига масъул филиал ходимлари ҳамда бош компания мутахассислари семинар давомида электрон базага оид таклифлар ва фикр мулоҳазаларни муҳокама қилдилар.
Семинар сўнгида, 2023 йил ҳисобот давридаги фаолияти давомида энг юқори кўрсаткичга эришган фойдаланувчилар тақдирланди.