Бугунги кунда ўзбек ишлаб чиқарувчилари ташқи савдо операцияларига катта эътибор қаратмоқда. Зеро, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижлик харидорларга сотиш- янги бозорлар ва валюта тушумларининг кўпайишини билдиради. Аммо чет эл харидорлари билан ишлаш бир қатор хавф-хатарларга тўла бўлиб, ўзбек экспортёрларининг мамлакатдан ташқаридаги манфаатларини ҳимоя қилувчи ишончли кафолатлар олиш зарурати туғилади. Масалан, ташиш пайтида жўнатилган товар шикастланган бўлиши мумкин, бу эса товарни етказиб бермасликка ва экспортчининг молиявий зарар кўришига олиб келади. “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ компаниясида экспортёрлар юкларининг ташишда, жўнатишда манфаатларини тўлиқ кафолат ила ҳимоясини тақдим этувчи логистика тавакаллчилигини суғурталаш мавжуд бўлиб, хусусан, “Ўзбекинвест”нинг экспортёр мижози ўзининг логистика тавакаллчилигини суғурталаш полисига эга бўлгани ва шунинг учун ҳам унинг бизнеси тўлиқ сақланиб қолгани хақидаги воқеани мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
31.08.2022