Фаолиятингиз ҳимоя остида!

Чоп этиш версияси
28.09.2021

Хозирда кунда бутун дунёда барча соҳалар тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда, бу ўз навбатида бозор муносабатларида турли касбларга бўлган эхтиёжларни келтириб чиқармоқда. Ўз вазифасини бажараётган касб эгалари фаолияти, яъни  хизмат кўрсатиш давомида турли сабаблар оқибатида бошқа касб эгаларига ёки ташкилотлар фаолиятига молиявий зарар етказиши мумкин.

Бугунги кунда турли таҳлилий ҳужжатларни, аудит, юридик, молиявий ва турли экспертлар хулосаси ҳамда ташхисларни тайёрлаш билан боғлиқ «интеллектуал меҳнат» хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини юритишда баъзи сабаблар оқибатида йўл қўйилган хато ва камчиликлари орқали буюртмачига зарар етказиши мумкин. Бундай вазиятда уларнинг касбий жавобгарлиги юзага келади ва биз ана шу ҳолатни, яъни касбий жавобгарликни суғурталашни таклиф этамиз.

Жумладан, “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖ томонидан нотариуслар, туроператорлар, риэлторлар, аудиторлар, баҳоловчилар, божхона брокерлари, солиқ маслаҳатчилари, бухгалтерлар ва шу каби касб эгаларининг касбий жавобгарлигини суғурталаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

 Моҳиятига кўра, касбий жавобгарликни суғурталаш полиси – касб эгаларининг фаолияти давомида, яъни улар контрагент (ҳамкор) буюртмаси бўйича ўз хизматларни амалга оширишда  айрим хатоликлар келиб чиқса,контрагент фаолиятига етказилган зарар учун суғурта ҳимоясини тақдим этади.

Ушбу суғурта тури бўйича қуйидагилар суғурта объекти ҳисобланади: 

Суғурта қилдирувчининг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши давомида учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулкига етказилган зарарни қоплаб берилиши - амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибдаги мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган мулкий манфаатлар суғурта объекти ҳисобланади.

Учинчи шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаб бериш мажбурияти полисида Суғурталанувчига нисбатан қўйилган талаб, даъво ёки шикоятлар текширилади ва ўрганиш натижалари асосли равишда қабул қилинганда, жавобгарлик юзага келади.

         Суғурта шартномасининг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

  • жавобгарлик келиб чиқиши билан боғлик суғурта ҳодисалари ва истиснолар;
  • суғурта даъволарини кўриб чиқиш юзасидан талаблар, суғурталанувчи ва суғурталовчининг жавобгарлиги ва ҳуқуқлари;
  • суғурта пули ва суғурта тўловлари ҳажми;
  • суғурта муддати.

Суғурта ҳодисаси юзасидан воқеанинг ўрганилиши ва суғурта ҳодисаси тан олиниши бўйича тузилган далолатноманинг имзоланиши суғурта товонини тўлаш учун асос бўлади.

 “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан касбий жавобгарлик суғуртаси бўйича суғурта тўлови касблар вазифасини бажаришдаги таваккалчилигидан келиб чиқиб,суғурта пулининг (суғурта ташкилотининг олган мажбурияти) 0,5-5% миқдорида ҳисобланади.

Мисол учун: аудитор жавобгарлик суғуртаси бўйича суғурта пули (суғурталовчининг мажбурияти) 1,0 млрд.сўм белгиланса, суғурта учун тўлов 1% ҳисобланганда, бир йилллик суғурта учун тўлов 1,0 млн.сўмни ташкил этади. Агар суғуртада кўрсатилган муддат ичида суғурта ҳодисаси содир бўлса ва учинчи шахсга етказилган зарар 200,0 млн.сўмни ташкил этса, суғурта шартлари бўйича, суғурта ҳодисаси тан олиниб, далолатномаси тузилса ва  имзоланса, учинчи шахсга етказилган зарарга суғурта қопламаси  тўлаб берилади. Умуман олганда “Ўзбекинвест” суғурта компанияси ушбу ҳолатда 1,0 млрд.сўмгача бўлган зарарни қоплаб бериши мумкин.