Фарғона политехника институтида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ Фарғона филиали томонидан “Суғурта тизимидаги ислоҳотлар ва Акцияда иштирок этиш тартиби” тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида талабаларга давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида кўзда тутилган соҳадаги ўзгаришлар бўйича атрофлича маълумот берилди.
“Менинг уйим – менинг мулким", “Хавфсиз хонадон” “Мини Каско” ва бошқа ихтиёрий суғурта турларини 50 минг ва ундан зиёд суммага сотиб олиш орқали “Ўзбекинвест”дан суюнчи” акциясининг иштирокчисига айланиши билдирилди ҳамда акция тартиби тушунтирилди.
Шунингдек, ишлаш истагида бўлган талабаларни компанияда суғурта агенти сифатида ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича келишиб олинди.