“Узбекинвест” компанияси 2020 йил якунига кўра мажбурий автосуғурта бўйича шартномалар ҳажмини 2 баробарга ошириб, етакчи ўринни эгаллади

Чоп этиш версияси
29.03.2021

Тўловларни кафолатлаш Жамғармаси маълумотларига кўра, 2020 йил якунига кўра “Ўзбекинвест” Компанияси бозордаги ўз улушини 11,1 фоиздан 18,3 фоизга оширди ва мажбурий суғуртанинг ушбу тури бўйича етакчи ўринни эгаллади.       

Республика бўйича транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси умумий ҳажми 111 фоизга ошган бўлиб, Компания томонидан эса суғурта мукофотлари йиғими 2019 йилга нисбатан
1,8 марта ошиши таъминланди, бу эса ўз навбатида компания мижозлар базасининг аҳамиятли даражада кенгайганлигини билдиради, шу билан бирга йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 31,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Компания 591,6 минг нафар автомобиль эгаларига суғурта ҳимоясини тақдим этди, бу эса 2019 йилнинг шу даврдаги кўрсаткичига нисбатан 1,7 марта кўпдир. Шу билан бир қаторда, компания мутахассислари томонидан 1 455 та йўл-транспорт ҳодисалари ўрганиб чиқилиб ҳал қилинди ва 9,2 млрд. сўм ҳажмида зарар қопланиб берилди, бу 2019 йил кўрсатикичига нисбатан 3 баробар ортиқ.

Суғурта полисларини расмийлаштиришда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2020 йил август ойида “Ўзбекинвест” компанияси фойдаланишга қулай ва осон бўлган мобил иловани ишга туширди. Бу илова ёрдамида суғурта хизматларининг барча турлари бўйича полис расмийлаштириш ва бепул етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин. 2020 йилда 12 000 дан ортиқ мижозлар томонидан онлайн-сотув орқали суғурта полисларини расмийлаштирилди.

Компанияда йўл-транспорт ҳодисаларида зарар кўрган мижозларга ёрдам бериш учун 24 соатлик “ёрдам хизмати” фаолият юритади.

2020 йил давомида “Ўзбекинвест Ассистанс” хизмати 800 дан ортиқ ЙТҲ юз берган жойларга етиб бориб, мижозларга техник, юридик ва психологик ёрдам кўрсатди.