19.09.2022
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ ўз ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида компаниянинг Бош офиси ва худудий филиаллари, "Ўзбекинвест-Ассистанс" МЧЖ ҳамда "Ўзбекинвест- Ҳаёт" МЧЖ иштирокида жамоалараро мини- футбол бўйича мусобақа ташкил этди. Тадбирнинг энг юқори мукофотига "Ўзбекинвест" кубоги" жорий этилди. 10 сентябрь куни мусобақанинг 1-босқичи- чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ғолиблар аниқланди ва бугун, 17 сентябрь куни, ярим финал ҳамда якуний финал босқичлари бўлиб ўтди. Асосий 1-ўрин ва "Ўзбекинвест"кубоги" учун кураш жуда қизғин ўтди: мини-футболнинг барча ўйинларида шижоат, завқ- шавқ билан ўйнаган жамоалар ўз мукофотларини қўлга киритдилар.