19.09.2022
Хусусан, жамоалараро ўйинлар ичида "Энг яхши тўпурар" номинациясида Ўзбекинвест-Асисстанс" МЧЖ раҳбари Авзал Маҳмудов, "Энг яхши дарвозабон" номинацияси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиалидан Жўлдасов Дастан, "Энг яхши футболчи"номинацияси бўйича Исмаилов Ниятулла ўз мукофотларини қўлга киритдилар. Фарғоналик жамоа финал босқичида 3- ўринни, Сурхондарё жамоаси 2-ўринни, барча футбол командаларини ютган Қорақалпоғистон Республикаси филиали командаси эса 1-ўринни эгаллаб, "Ўзбекинвест кубоги"ни қўлга киритдилар.Барча ғолибларга мукофотларни "Ўзбекинвест"ЭИСК АЖнинг Бош директори Азимов Рустам Садикович топширди.
Барча ғолибларни мукофотлари билан табриклаймиз!