Онлайн хизмати бўлимига - семинарлар ва вебинарлар

Чоп этиш версияси
13.09.2022

Жорий йил 09, 13 ва 15 сентябрь кунлари "Ўзбекинвест"ЭИСК АЖ нинг "Суғурта мактаби" томонидан режа асосида жамиятнинг "онлайн хизмати бўлими" операторлари ва ҳудудий филиалларининг "call-марказ"лари ходимлари учун суғурта қонунчилиги, аҳолига таклиф этилаётган асосий суғурта маҳсулотлари ва кўрсатилаётган хизматларни мижозларга таклиф этиш жараёнини оптимал ва муваффақиятли олиб бориш тизими - ишлаш этикасига бағишланган онлайн семинар ва вебинарлари ўтказилмоқда. Бугунги вебинар спикери" Суғурта мактаб "директори Баҳром Комилов бўлди.