Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда

Чоп этиш версияси
26.09.2024

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 6-ёнғин қутқарув қисмида соҳа ходимлари иштирокида семинар тадбири ўтказилди. Унда аҳоли хонадонлари ва савдо дўконларини ёнғин талофатларидан ишончли ҳимоя қилиш мақсадида таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳамкорликда бир қатор тадбирларни ўтказишга келишиб олинди. Тадбир давомида ходимларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.