"Ҳамкор" билан ҳамкорлик

Чоп этиш версияси
31.08.2022

2021 йил октябрь ойида “HAMKOR” МЧЖ вино маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномасини имзолади. Шартнома тузилгандан сўнг, “HAMKOR” МЧЖ эҳтиёткорлик сиёсатини юргузиб, экспортни етказиб беришда логистика хавфларидан суғурталашга қарор қилди.

“HAMKOR” МЧЖ суғурта шартномасини тузди ва 64,68 минг АҚШ доллари ёки 692,42 миллион сўм эквивалентидаги маҳсулотни импортёрга жўнатди. Суғурта мукофоти полис бўйича 6,2 миллион сўмни ташкил этди ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги томонидан тўлиқ қопланди. Юк белгиланган манзилга етиб келгач, юкни ташишда маҳсулотнинг қадоғидан ташқарига сизиб чиқиб кетганлиги ва унинг сабаби- суғурталанган маҳсулот юкини тушириш вақтида шикастланганлиги аниқланган, оқибатда 7,15 минг АҚШ доллари ёки 76,53 миллион сўмлик юк яроқсиз ҳолатга келган.