31.08.2022
“HAMKOR” МЧЖ томонидан “Ўзбекинвест” компаниясига етказилган зарар миқдорида суғурта товонини ундириш учун ариза берилди. Тақдим этилган барча ҳужжатларни кўриб чиқиб, компания суғурта ҳодисаси юз берганлигини аниқлади ва экспортёрга етказилган зарар учун 76,53 миллион сўм миқдорида товон пулини тўлаб берди.
Шундай қилиб, “HAMKOR” МЧЖ ўз йўқотишларини 100 фоиз қоплади ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт фаолиятини одатдагидек давом эттирди.