"Ўзбекинвест" - Чехияда (2-қисм)

Чоп этиш версияси
02.06.2022

Чехия Республикасига режалаштирилган Хизмат сафарининг 7-куни Европа ҳудудидаги корпоратив суғурта хизматларини амалга оширувчи йирик ташкилотлардан бири “Renomia grup” суғурта компаниясига ходимларимиз ташриф буюришди, унинг фаолияти ва суғурта хизматлари тақдимоти иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди ҳамда ўзаро ҳамкорлик ва келгусидаги режалар хақида келишиб олинди. Малака ошириш дастурининг ниҳоясида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.