“Ўзбекинвест”ЭИСК”АЖ нинг олдига қўйган мақсади – хорижий ҳамкорлар, юртимиз аҳолиси ва тадбиркорлари учун талаб юқори бўлган суғурта хизматларини жорий этиш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02 август 2019 йили ПҚ-4412-сонли “Ўзбекистон Республикаси Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва уни жадал ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида ”Ўзбекинвест” суғурта компанияси суғурта соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини тадбиқ этган ҳолда изчиллик билан суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда ва қатор эътиборга молик натижаларга эришмоқда.
Хусусан, “Ўзбекинвест ” экспорт импорт суғурта компанияси” АЖ томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида республикамиз бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари эгалари билан ушбу объектларни суғурталаш бўйича 3757 та суғурта шартномалари тузилди. Уларнинг асосида мижозларга 12,5 трлн.сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди, яъни улар олдида шу суммага мажбурият олиниб, суғурта ҳодисаларидан келиб тушган суғурта даъволари бўйича 7 ой мабойнида “Ўзбекинвест ” экспорт импорт суғурта компанияси” АЖ томонидан 20 млрд.сўмдан зиёд суғурта қопламалари тўлаб берилди.
Компания Ахборот хизмати. 13.08.21й