Суғуртада ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш

Чоп этиш версияси
08.05.2024

Фарғона Давлат университети иқтисодиёт факультетида “Суғуртада ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш”  мавзусида  семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ катта менежери Самидилло  Маҳмудов  иштирок этди ва маъруза қилди.

Таъкидланганидек, суғуртa қамровини оширишни AКТсиз тaсaввур қилиб бўлмaйди. Бoзoр иқтисoдиётининг тадрижий ривожланиши суғуртa кoмпaниялaри олдига қатор талабларни қўймоқда. Бунда замонавий  ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш, жумладан,  аҳолига онлайн суғурта хизматларининг кўрсатилиши долзарб аҳамият касб этади.

Айнан шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  Қарори  тарғиботи ва ижросини жойларда, айниқса,  талаба ёшлар ўртасида  тарғиб этиш талаб этилади.

Ҳужжатга асосан, жорий йилнинг сентябридан бошлаб, барча суғурта турлари ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали шакллантирилади ва рўйхатга олинади. Энг муҳими, суғурта  иши  таълим йўналиши  бўйича таҳсил олаётган талабалар тайёрлаш муддатини 4 йилдан 3 йилгача  қисқартирилади, бунда назарияни амалиёт билан боғлашга катта эътибор берилади. Шу мақсадда соҳа вакиллари  мазкур йўналишда таҳсил олаётган талабалар  билан   амалий  мулоқотга кириши доимий анъанага айланиб бормоқда. 

Шунингдек, иқлим инқирози оқибатларида кутилаётган табиий офатлар кўлами  ва қамрови ортиб бораётганлиги, аҳоли  ва унинг мол-мулкини турли хатар ва қалтисликлардан кўрилиши мумкин бўлган  зарарларни бозор иқтисодиёти  механизми – суғурта орқали  қопланиши атрофлича тушунтирилди. Бунда талабаларнинг  суғурта агенти бўлиб ишлаш имконияти, жумладан, компания сайти орқали ўтказилаётган Акцияда иштирок этиш механизмлари  кўрсатиб берилди.

 

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ Фарғона филиали Ахборот хизмати