Чавандозлар

Чоп этиш версияси
29.10.2022

Бугун, жорий йил 29.10 куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар "Чавандозлар" мактабида отларни йўрттириш тури бўйича "Ўзбекинвест кубоги" чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Тошкент шаҳридаги 10 дан зиёд от спорти мактабларидан 25 нафар чавандозлари иштирок этмоқда. Унга Европанинг иссиқ қонли отлари, Германиянинг Ганновер ҳамда миллий қорабайир отлари жалб этилган.