Қашқадарёда «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси ўтказилди

Чоп этиш версияси
24.12.2018

Жорий йилнинг 21 декабрь куни «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ўтказилган «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг Қашқадарё вилоятидаги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Компания мижозлари, ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда акциянинг 10 нафар ғолибига қимматбаҳо замонавий маиший техника воситалари топширилди.

Тасодифий рақамни танлаш йўли орқали компаниянинг Қашқадарё вилоятидаги қуйидаги омадли мижозлари ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди:

  1. Низомов Беҳруз (электрон чойнак)
  2. Эломонова Фазилат (миксер)
  3. Сафаров Абдулазиз (бутербротница)
  4. Рустамова Дилбар (дазмол)
  5. Ярашов Дадаш (минидуховка)
  6. Сайидов Истам (микротўлқинли печь)
  7. Жўраев Шуҳрат (идишлар тўплами - 6 киши учун)
  8. Ибрагимов Обид (электрон гўшт майдалагич)
  9. Самандарова Норбиби (кондиционер)
  10. Бердиев Ғайрат (музлатгич)

Ғолибларни табриклаймиз ва акциянинг барча иштирокчиларига компанияга бўлган ишончи учун миннатдорчилик билдирамиз.

 
 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати

Profiler