Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилди.
Интернет тармоғидаги мазкур eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:
- “Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим”;
- “Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим”;
- “Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим”;
- “Ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим” каби
мавзуларда юбориш мумкин.