Ҳар қандай иш берувчи меҳнат хавфсизлиги юзасидан ўз ходимининг меҳнат фаолияти давомида ҳаёти ва соғилиғини ҳимоя қилиш учун жавобгардир. Ушбу мажбурият мамлакатимизда “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси” тўғрисидаги Қонун билан белгилаб қўйилган.
Ушбу мажбурий суғурта тури бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганда, яъни суғурта шартнмасига кўра иш берувчининг жавобгарлиги ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қопланишини кўзда тутади, яъни етказилган зарарга суғурта товони тўлаб берилади.
Ушбу тартиб ва қоидалар 29.04.2009 йилдаги “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” тўғрисидаги 210-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2009 йилдаги 177-сонли Қарори билан тасдиқланган.
Мажбурий суғурта шартномасини махсус лицензияси бўлган суғурта ташкилотлари тузиши мумкин, “Ўзбекинвест” экспорт – импорт суғурта компанияси” АЖ ушбу лицензияга эгадир.
2023 йилнинг 3 ой давомида компаниямиз “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” бўйича юридик шахслар билан 2 300 дан ортиқ суғурта шартномасини тузган ва 4,8 трлн. сўмлик суғурта ҳимоясини тақдим этган. Ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида компанияга келиб тушган суғурта даъволари бўйича 24 та содир бўлган суғурта ҳодисалари юзасидан 4 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди.
Суғурта қопламалари ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши сабабли меҳнат қобилиятини турғун йўқотиши, касб касалликларига чалиниши ёки вафот этиши тўланган. Бу эса ўз навбатида боқувчисини йўқотган оилалар ва ногирон бўлиб қолган инсонлар саломатлигини тикланиши учун тўлаб берилган моддий ёрдам маблағлари ҳисобланади.