Мажбурий тиббий суғурталаш: тизимнинг асосий мақсади нима?

Чоп этиш версияси
31.07.2019

Кўпчилик тиббий хизматлар учун сарфлаётган маблағлар миқдорини аниқ билмаса керак.

Чунки ҳар биримиз касал бўлмасликка ёки ўзимиз шифо топиб кетиш интиламиз. Аммо иккала ҳолатда ҳам, касалликнинг асоратларини бартараф этиш ва соғликни асрашга сарфланадиган молиявий харажатларни қоплашга ҳар кимнинг ҳам имконияти етмайди.

Масалан, ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида махсус тиббий суғурталаш жамғармалари фаолият олиб бормоқда.

Бундай жамғармаларнинг асосий мақсади – беморларга сифатли тиббий ва профилактик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурталаш тизимини молиялаштиришдир.

Кўп давлатларда фуқаролар меҳнатга лаёқатли бўлган даврида давлат томонидан белгиланган миқдордаги пулни Махсус жамғармага тўлаб даволаниш учун керакли маблағни йиғиб боради. Зарурият туғилганда, фуқарога суғурталовчи томонидан тўпланган маблағлар ҳисобига кафолатланган тиббий ёрдам олиш имконияти берилади.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг бутун бир тизими мавжуд. Лекин тиббий хизматдан фойдаланишнинг тенг имкониятлари яратилмаганлиги, аҳолини молиявий муҳофаза қилиш йўлга қўйилмаганлиги ва маблағларни тақсимлаш жараёнининг паст самарадорлиги туфайли бир қатор муаммолар ўз ечимини топмай келмоқда. Муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида “Мажбурий тиббий суғурталаш механизмларини яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа мувофиқ мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш бўйича 4 босқичли комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган.

I. Тайёрлов босқичи: 2019-2020-йиллар давомида мажбурий тиббий суғурталаш тизимини ишлаб чиқиш:

Биринчи босқичда ушбу қарор лойиҳаси билан Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма деб юритилади) таъсис этилмоқда.

Жамғарма давлат молиявий ташкилоти бўлиб, унинг фаолияти мажбурий тиббий суғурта тизимида қонунчилик нормаларини татбиқ қилиш, ушбу суғурта бўйича суғурта тўловларини аккумуляция қилиш ва суғурта бадалларини тўлашга қаратилган бўлади. Аввалига Жамғарма бутун республика бўйича мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этишга масъул этиб тайинланади.

ШУНИНГДЕК...

Мажбурий тиббий суғурта тизимини йўлга қўйиш учун зарур бўлган минимал норматив-ҳуқуқий база тўғрисида ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Бизнинг фикримизча, уларнинг ичида энг аҳамиятга молиги – “2019-2025 йилларга соғлиқни сақлашни молиялаштириш Стратегияси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишдир.

Стратегия, бу – комплекс чора-тадбирлар мажмуи бўлиб, соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ва стратегик режалаштириш учун бюджетни шакллантириш жараёнларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Бунда Стратегиянинг асосий мақсади – бутун аҳолига сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини яратиш бўлиб, бунинг учун тиббий суғурталаш соҳасида молиялаштириш тизимини оптималлаштириш ва суғурталанган шахслар томонидан маълум суғурта дастурлари орқали сифатли тиббий хизматлар олинишини таъминловчи муносабатларни тизимли тартибга солишни ташкил қилиш лозим.

Кейинги уникал ҳужжат эса Давлат томонидан кафолатланган хизматлар пакетининг турлари, ҳажми ва нархини аниқлаш методологияси ҳисобланади. Давлат томонидан кафолатланган хизматлар пакетига бир қатор хизматлар киритилган бўлиб, улар ўз ичига тез тиббий ёрдам, соғлом турмуш тарзини таъминлаш чоралари, касалликларни аниқлаш ва диагностика қилиш, уларнинг профилактикаси, реабилитация, даволаш, паллиатив парвариш ва стоматологик ёрдам ҳамда хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий ускуналарни олади.

II. Бошланғич босқич: мажбурий тиббий суғуртани татбиқ этиш (2020-2021 йй.)

Иккинчи босқичда давлат стационар даволаш ташкилотларида клиник-харажат гуруҳлари бўйича “ҳар бир даволанган ҳолат” учун ҳақ тўлаш 

ва замонавий тўлов воситаларига ўтиш ҳамда республика бўйича барча бирламчи тиббий-санитарлик ёрдам кўрсатиш, муассасаларида ягона жон бошига молиялаштириш нормативларини татбиқ қилиш назарда тутилган. Шу билан бирга, маълумот алмашинуви самарадорлигини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамни рўйхатга олишнинг ягона ахборот тизимини шакллантириш таклиф этилмоқда. Мутлақо янги ахборот тизими юзага келаётган муаммоларга тез ва ўринли муносабат билдириш ҳамда ахборот кўмагини таъминлаш имкониятини беради.

Иккинчи босқичнинг якуний натижаси сифатида 2021 йил 1 январидан Сирдарё вилоятида мажбурий тиббий суғурталаш тартиби Мажбурий тиббий суғурта фонди маблағлари ҳисобидан тажриба тариқасида жорий этилиб, унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • Аҳоли пунктини суғурталаш;
  • Харажатларни қопловчи кафолатланган тиббий-санитарлик ёрдами ҳажми;
  • Фуқароларга мажбурий тиббий суғуртанинг индивидуал идентификация рақамлари бериш.
  • Болалар, туғилганидан 18 ёшга тўлгунига қадар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш орти меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Бола уч ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши билан банд бўлган ота-онанинг бири ёки унинг васийси ёхуд ҳомийси;
  • Бошқа одамнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга, шу жумладан, ногирон болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • Ҳомиладор аёллар;
  • Чернобиль АЭСдаги авария қурбонлари ва уни бартараф этишда қатнашган шахслар.

III. 3-босқич: мажбурий тиббий суғурта тизимини татбиқ этиш.

Учинчи босқичда мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини амалга оширишда қатнашувчи тиббиёт муассасаларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда шифокорлик фаолиятини лицензиялаш тартиби жорий этилади. Ушбу тартиб доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигидан аккредитация (лицензия) олган барча муассаса ва шифокорлар мулкчилик шаклидан қатъий назар мажбурий тиббий суғурта доирасида тиббий хизматлар кўрсатиш шартномалари асосида тиббий хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладилар.

ТОИФАЛАР БЎЙИЧА

Шу ўринда фуқароларнинг қуйидаги айрим тоифаларини суғурта билан қоплашни таъминлаш ҳақида ҳам айтиб ўтиш жоиз:

Ушбу тоифаларига фуқаролар суғурталанган шахсларнинг алоҳида тоифаларини бўлиб, улар учун белгиланган тиббий хизматлар мажбурий тиббий суғурталаш доирасида амалга оширилади.

IV. Узоқ муддатли кенгайтирилган босқич: мажбурий тиббий суғурталашни кенг татбиқ қилиш (2023-2025 йй.)

Мажбурий тиббий суғурталаш тизимини татбиқ қилишнинг охирги босқичида республиканинг барча ҳудудларида аҳолининг барча тоифалари тизимга қўшилиши кутилмоқда. Бундан қуйидаги натижалар эришиш мақсад қилинмоқда:

- давлат томонидан кафолатланган ягона тиббий хизматлар ҳажмининг беморлар ҳақ тўлаши назарда тутилган хизматлардан аниқ ажратилиши, фуқароларнинг тиббий хизматларга эҳтиёжини ўз вақтида ва сифатли қондиришга йўналтирилган соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш;

- саломатликни мустаҳкамлаш ва ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш, тиббий хизматлар учун норасмий тўловлар даражасини камайтириш;

- соғлиқни сақлаш ишида давлат ва фуқароларнинг солидар жавобгарлигини таъминлаш, тиббий хизматлар ҳажми, таъминоти сифатини ошириш ва уларни молиялаштиришга имкон берувчи молиявий барқарор тизимни шакллантириш;

- тиббий хизматлар етказиб берувчиларининг самарали фаолиятидан келиб чиқиб барқарор молиялаштириш;

- тиббиёт хизматларини етказиб берувчилар орасида соғлом рақобатни ривожлантириш учун шароит яратиш;

- янги корпоратив бошқарув усуллари жорий этилишини рағбатлантириш ва соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча ресурсларни жалб қилиш.


Манба: ЎзА