Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида шахмат турнири ўтказилди

Чоп этиш версияси
20.12.2018

2018 йилнинг 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича хайрия мусобақа ўтказилди. Унда “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ОАВ вакиллари ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.

“Ўзбекинвест” компанияси ҳомийлигида ташкил этилган ушбу турнирда SOS-болалар маҳалласи, 22-, 23- ва 30-сонли меҳрибонлик уйларидан 30 нафар ёш спортчилар дона сурдилар.

Турнир якунига кўра, SOS-болалар маҳалласи биринчи, 22-сонли меҳрибонлик уйи иккинчи ва 23-сонил меҳрибонлик уйи учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари ва барча иштирокчиларига эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топшилди.

 
 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати

Profiler