16.09.2021 йилдаги ПҚ-5245-сон қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битими тасдиқланган эди.

Чоп этиш версияси
31.01.2022

Ушбу Қарорнинг ва "Ўзбекинвест "ЭИСК АЖ ҳамда "Шарқ аёли"ХАЖФ орасида тузилган ҳамкорлик Меморандумининг ижросига бағишланган тадбир
жорий йил 27.01.куни Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги биносида вазирнинг биринчи ўринбосари- Э. Мухитдинов,Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ўзаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Б. Норбоев, "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ дан Ахборот хизмати раҳбари М.Шукурова ва Маркетинг бўлими бош менежери А.Абурашидов, "Шарқ аёли" ХАЖФ раиси С. Турсунбаева ва С. Атабаева ҳамда Польша давлатининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Унда Польша давлати вакиллари томонидан кам таъминланган оилалар фарзандлари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун олий таълимда бепул билим олишни таъминловчи " Бепул ўқи, ишла ва мустақил бўл" дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди... Дастур моҳияти, ундан кўзланган мақсад ва режалаштирилган ишлар хақидаги кенгқамровли маърузадан сўнг, дастурдан кутилаётган натижалар, ўқишдан бўш вақтида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича савол-жавоб тариқасида мунозара бўлиб ўтди. Тадбир сўнггида "Ўзбекинвест" СКнинг ушбу лойиҳадаги роли ва таклиф этилаётган суғурта маҳсулотлари ҳақида сўз борди.

photo_2022-02-07_12-09-45