28.04.2025
Йиғилишда Бош Компаниянинг барча таркибий бўлинмалари ва ҳудудий филиаллари ходимларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги экспертлар Г.Насриддинова ва А.Маматовлар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисда”ги Янги тахрирдаги Қонуннинг қабул қилиниши хамда “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида маъруза қилишди.
Шу билан бирга, тадбирда бахтсиз ҳодиса рўй берганда шифокор келгунга қадар биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида малакали шифокор Ш.Аббасхонова томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.