Мол-мулк суғуртаси

Чоп этиш версияси
08.04.2022

Мол-мулк суғуртаси табиий ва бошқа салбий ҳодисалар рўй бериши оқибатида фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг мулкига шикаст етказилиши билан боғлиқ бўлиб, мижозларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган.
«Мол-мулкни зарардан, ёнғиндан ва табиий офатлардан суғурта қилиш» тури умумий суғурталаш тармоғининг 8 ва 9 класси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, суғурталанаётган мол-мулкнинг жисмоний йўқотилишидан ёки шикастланишидан суғурта қилишни назарда тутади.