2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида

Чоп этиш версияси
26.03.2022

2022 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони ижроси доирасида ҳамда Республикада миллий суғурта фаолиятини такомиллаштириб бориш ва жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида суғурта фаолиятини янада кенг тарғиб қилиш,университетда “Спорт суғурта фаолияти” фанининг ўқув дастурига киритилганлиги ва спорт соҳасида суғурта ташкилотларининг фаоллигини янада ошириш,”Ўзбекинвест”ЭИСК АЖ фаолиятини университет ходимлари ва талабалари орасида кенг тарғиб этиш мақсадида йиғилиш ташкил этилди.Мазкур йиғилишда Компания “Суғурта мактаби” директори Б.Камилов ва матбуот котиби М.Шукуровалар иштирок этишди.