Кўрик танловнинг қувонарли томони яна шундаки, бу йилги кўрик танловга янги - “Энг яхши ходимлар билан ишлаш бўйича фаол ходим” номинацияси қўшилди ва бу йўналиш бўйича ҳам сардорлар аниқланди. Жумладан, Самарқанд вилояти филиали Ходимлар билан ишлаш департаменти менежер ассистенти Ҳабиба Мўминова ва Наманган вилояти филиали ходимлар билан ишлаш департамент менежер ассистенти Исломжон Исмадиёровлар ўз ишининг фидойилари бўлгани боис доимо ўрнак олса арзийдиган, иқтидорлилар қаторидан ўрин эгалладилар.Самарали меҳнатлари натижасида ғолибликка эришганларга фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.“Ўзбекинвест” СКнинг брендини нафақат юртимизда, балки хорижий суғурта бозорида ҳам чўққиларга кўтаришда завқ ва қизиқиш ҳамда иштиёқ билан фаолият юритишларига тилакдошмиз!
12.05.2022