Жадвал маълумотларидан кўриниб турганидек, Республикамизда фаолият кўрсатаётган иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида содир бўлаётган ёнғинлар уларнинг сони, инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари бўйича камайиш тенденциясига эга бўлсада, ушбу ёнғинлар натижасида ҳосил бўлаётган моддий зарарлар ҳажми ортиб бормоқда.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики,тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини ўз вақтида суғурта қилдирган ҳолларида,ёнғин натижасида юзага келадиган моддий зарарларни ўз маблағлари ҳисобидан эмас,балки суғурта ташкилоти маблағлари ҳисобидан қоплашлари мумкин бўлади.
Шу ўринда,шуни айтиб ўтиш жойизки бугунги кунда “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ томонидан аҳоли,корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорларга мол-мулкларини ёнғин ва бошқа қалтисликлардан суғурталаш бўйича ўз хизматларини имтиёзли равишда кўрсатиб келмоқда.
31.03.2022